"Барса" ва "Реал" 17 ёшли вундеркиндни талашяпти
Уни ҳали ҳеч ким танимайди
Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ёш ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ваэль Мохиа «Барселона» ва «Реал» скаутлари эътиборини тортди. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Испаниянинг икки етакчи клуби 17 ёшли иқтидорли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, Мохиага Европанинг бошқа катта жамоалари ҳам назар ташлаган. Улар орасида «Бавария», «Ливерпуль», «ПСЖ» ва Дортмунднинг «Боруссия»си ҳам бор. Мёнхенгладбах клуби ўз футболчисини камида 35 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Мохиа барча мусобақалар доирасида тўққизта ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва бир марта ҳамкорларига голли пас берди.

Изоҳлар (0)