"Барса" ва "Реал" жуда тез югурадиган ҳимоячини талашяпти
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Альфонсо Дэвис атрофида трансфер бўйича жиддий қизиқиш кучаймоқда. Журналист Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, канадалик футболчи хизматларига «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» клуби даъвогар бўлмоқда.
Хабарларга қараганда, «Бавария» раҳбарияти 25 ёшли фланг ҳимоячисини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Агар мюнхенликлар шундай қарорга келса, Испаниянинг икки гранди футболчини қўлга киритиш учун очиқ курашга киришиши мумкин.
Альфонсо Дэвис 2019 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, канадалик ҳимоячининг трансфер қиймати 45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар