Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барса" Холандга ҳужум тайёрлаяпти

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Каталонияликларнинг режаси бор

Каталония клубининг режалари маълум бўлди. «Барселона» 2027 йилга келиб жуда кучли ҳужум чизиғини шакллантиришни мақсад қилган. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Атлетико» сафида тўп суришини давом эттираётган Хулиан Альварес ҳали ҳам каталонияликларнинг трансфер рўйхатида турибди. 

Шу билан бирга, каталонияликлар аллақачон «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга киритиш бўйича узоқ муддатли режалар устида иш бошлаган. Норвегиялик форварднинг амалдаги шартномаси 2034 йил ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум бошида «Манчестер Сити»ни янги мураббий Энцо Мареска қабул қилиб олди. Унинг қўл остида жамоа Англия чемпионатида ўтказган уч учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ