“Барса” Ямаль ва Гиуни қандай топганини биласизми?

Ўтган мавсумда “Барселона” сафида дебют қилган Ламин Ямаль ҳамманинг эътиборини ўзига қаратган эди. Бу гал 17 яшар Гиу майдонга тушиши билан 30 сония ичида гол уриб, мухлису мутахассислар эътиборини тортди.

Хўш, “Барса” бунақа ноёб истеъдодларни қандай топди?

Маълумотларга қараганда, Каталония клубига бу футболчиларни Барселонанинг Маресма ва Валлес каби ҳудудларида ишлаёдиган скаут Исидре Хиль топиб берган. Бу мутахассиснинг асосий вазифаси ёш иқтидор эгаларини топиб, уларни “Барселона”га жўнатиш ҳисобланади.

2013 ёили Хилга қўнғироқ бўлади ва унга етти ёшли болакайнинг ўйинига баҳо беришни таклиф қилишади. Исидре эринмасдан бу боланинг салоҳиятини ўрганиб чиқади.

Мана шу бола орадан ўн йил ўтиб, 17 ёшу 291 кунлигида “Луис Компанис” Олимпия стадионида биринчи тўпга тегинишидаёқ “Севилья”нинг тажрибали дарвозабони Унаи Симоннинг дарвозасини ишғол қилган Марк Гуи эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!