"Барса" янги ўйинчи олди
«Боруссия» Дортмунд ярим ҳимоячиси Карим Адейеми келаси мавсумдан бошлаб «Барселона» шарафини ҳимоя қилади.
Испания нашри AS хабарига кўра, немис вингери каталонияликлар билан меҳнат шартномасига эришган. Манба маълумотича, футболчининг «Барселона» билан тузган шартномаси 2031 йилгача амал қилади. Яқин кунларда унинг трансфери расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, «Барселона» Адейемининг трансфери учун бонуслар билан бирга жами 29 миллион евро тўлашга келишиб олган.
Карим Адейеми 2022 йил ёзидан бери «Боруссия» таркибида тўп суриб келаётган эди. У дортмундликлар сафида жами 146 ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва жамоадошларига 25 марта голли пас берди.

Фикрлар