"Барса" янги сардор танланди
Бу ҳам яхши янгилик
«Барселона»нинг бразилиялик вингери Рафинья Диас энди жамоа сардори сифатида майдонга тушади.
Barca Universal нашри ESPNга таяниб хабар беришича, у «Барселона»нинг асосий сардори этиб тайинланди. Иккинчи сардор сифатида Френки де Йонг кўрсатилган, кейинги ўринларда эса Педри, Гави ва Эрик Гарсия турибди.
Рафинья 2022 йил ёзидан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У шу вақтга қадар каталонияликлар таркибида 177 та ўйин ўтказиб, 75 та гол урган ва 59 бор ҳамжамоаларини гол уришга ундаган.
29 ёшли футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоанинг аввалги сардори Рональд Араухо эди. У яқинда «Ливерпуль» клубига ижара асосида йўл олди.

Изоҳлар (0)