“Барса” янги трансфер тайёрлаяпти

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоя чизиғини кучайтирадиган яхши номзод топди.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, “Мальорка” қанот ҳимоячиси Пабло Маффео каталонияликларнинг трансфер рўйхатига тушган.

Хави Эрнандес бу футболчи ўнг қанот ҳимоясини мустаҳкамлай олишига ишонмоқда. 26 ёшли футболчининг трансфер суммаси саккиз миллион евро экани ҳам молиявий қийинчиликлардан ҳали қутилмаган “Барселона” учун жуда маъқул келади.

Паблонинг “Мальорка” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!