"Сити" "Барса" юлдузига сўров юборди
"Шаҳарликлар"дан кутилмаган трансфер
«Барселона» яримҳимоячиси Френки де Йонгга «Манчестер Сити»дан жиддий қизиқиш пайдо бўлди.
«Шаҳарликлар» 29 ёшли футболчи бўйича расмий сўров юборгани ҳақида The Touchline нашри журналист Хосе Альваресга таяниб хабар берди. Маълумотларга кўра, инглиз клуби трансфер ойнаси ёпилиши олдидан нидерландиялик футболчини жамоага қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Френки де Йонг мавсум бошини жароҳат сабаб ўтказиб юбормоқда. Тахминларга кўра, у майдонга кузнинг охирларига бориб қайтиши мумкин. Яқинда «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик де Йонгни жамоа капитанлари рўйхатидан чиқариб ташлади.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, ўтган кузда де Йонг каталонияликлар билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган эди.

Изоҳлар (0)