"Барса" юлдузига янги даъвогар чиқди
Sport.es нашрининг ёзишича, "Тоттенхэм" раҳбарияти Ферран Торресни сотиб олиш имконияти бўйича маълумот сўраб, "Барселона" билан алоқага чиққан.
Аввалроқ лондонликлар "Борнмут" ҳужумчиси Жуниор Крупи трансфери юзасидан келишувга эриша олмаган, шунингдек, юқори маош ва бонуслар талаблари туфайли Виктор Осимҳенни олиш ғоясидан воз кечган эди.
Торресга қизиқиш фақат "Тоттенхэм" томонидан эмас. Манбаларга кўра, ҳужумчини ўз сафида кўришни истаган клублар орасида ПСЖ ҳам бор.
Париж жамоаси бош мураббийи Луис Энрике футболчини таркибга қўшиб, ҳужум чизиғини кучайтириш тарафдори экани айтилмоқда.
"Барселона" эса Торрес учун 50 миллион евро ёки ундан кўпроқ миқдорда тўлов кутаётгани хабар қилинган.

Фикрлар