“Барса” юлдузини олиб кетамиз

CHERY AUTO

“Челси” янги мавсум олдидан кутилмаганда жиддий йўқотишга учради. Жамоанинг энг кучди марказий ҳимоячиси Леви Колвилл машғулот чоғида жароҳат олди.

Tecno

Ўтказилган тиббий текширувлар жароҳат оғир экани ва футболчи бошланаётган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборишини кўрсатди.

Айни пайтда “аристократлар” Леви Колвиллнинг ўрнини боса оладиган марказий ҳимоячи қидиряпти. Бош мураббий Энцо Мареска бу позицияда “Барселона” етакчи ҳимоячиси Рональд Араухони кўрмоқчи эканини билдирди.

“Челси” раҳбарияти ҳам жамоа Европа Чемпионлар лигаси ва Ангдия Премьер-лигасида юқори мақсадлар сари курашиши учун ҳимоя марказини кучайтириш шарт, деган қарорга келди.

26 ёшли Араухо ўтган мавсум оғир жароҳат туфайли ўзини етарли даражада кўрсата олмади. Каталонияликлар бу ҳолатдан келиб чиқиб, уни сотиб юборишга тайёр. Экспертларнинг таъкидлашича, “Челси” бу трансферни 50 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳал қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!