"Барса": Зўр ҳимоячи олиб келамиз

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» Фримпонгни олиб келишга қизиқмоқда

«Барселона» 25 ёшли нидерландиялик ҳимоячи Жереми Фримпонгни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Хуан Хесус ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбага кўра, Фримпонгнинг ўзи ҳам «Барселона»га ўтиш ғоясига ижобий қарайди. «Ливерпуль» эса футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб боришга тайёр, чунки ҳимоячи Англия чемпионатида асосий таркибда мустаҳкам ўрин эгаллай олмади. Унга қўйилаётган тахминий нарх 35 миллион евро атрофида.

Жереми Фримпонг 2025 йили «Байер» клубидан «Ливерпуль»га ўтган эди. Жорий мавсумда у турли мусобақалар доирасида жамоа сафида бешта ўйинда майдонга тушди, бироқ гол ёки самарали узатма билан ажралиб тура олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!