“Барса”да ҳеч ким бунақа эрта ҳайдалмаган!
“Барселона” Европа чемпионалар лигасининг умумий босқич биринчи турида муваффақиятсиз иштирок этди.
Францияда “Монако” футболчилари каталонияликлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлардан Магнес Аклиуш ва Жорж Илинехена ўз номига биттадан гол ёздириб қўйган бўлса, меҳмонларнинг жавоб тўпини Ламин Ямаль киритди.
“Барселона” учрашувни бир киши кам бўлиб ўтказди. Ярим ҳимоячиси Эрик Гарсия 10-дақиқадаёқ қизил карточка олиб, жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди.
OptaJose порталининг маълум қилишича, “Барселона” тарихида ҳали ҳеч ким Европа Чемпионлар лигасида бунақа эрта майдондан ҳайдалмаган.
Испаниялик футболчи рақиб ҳужумини тўхтатишда жарима майдони атрофида қўполлик ишлатди. Ҳакам буни сўнгг умид чораси сифатида баҳолаб, чўнтагидан қизил карточка олди.
Бу германиялик бош мураббий Ханс-Дитер Фликнинг "Барселона"га келганидан бери биринчи мағлубияти сифатида қайд этилди.
Фикрлар