"Барса"да жиддий йўқотиш

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Каталониянинг машҳур «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси, 20 ёшли вингер Руни Барджи янги мавсум арафасида жиддий жароҳат олди. 

Инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда тарқатган маълумотга кўра, футболчи тиззасидаги олд крестообраз боғламни узиб олган. Шу боис у камида олти, эҳтимол етти ойгача майдондан четда қолади.

Бундан олдин Барджининг «Барселона»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу тахминлар клуб ҳужум чизиғига Энтони Гордон ва Карим Адейеми каби янги футболчилар келганидан сўнг янада кучайган. Ёш швед вингерига Бундеслига, Эредивизия, Лига 1, Португалия чемпионати ва Серия А жамоалари томонидан қизиқиш билдирилгани айтилган.

Эҳтимолий янги клублар сифатида «Астон Вилла», «Сандерленд», «Эвертон», «Фулҳэм», «Брайтон», «Лидс Юнайтед», «Аякс», «Марсель», «Порту», «Ювентус» ва дортмундлик «Боруссия» номлари тилга олинган эди. Қайд этиш керакки, Барджи 2023/2024 йилги мавсумда ҳам тизза жароҳати туфайли деярли бутун йил — 11 ойни ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!