“Барса”да катта йўқотиш

  • 08 Aug 19:42
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси орқали жамоа тўпурари Роберт Левандовски сафдан чиққани ҳақида маълумот тарқатди.

Tecno

- Роберт Левандовскининг чап оёқ сон мушаклари шикастланган. Ҳужумчи олдинда бўладиган учрашувда иштирок эта олмайди. Унинг қачон майдонга қайтиши жароҳатдан тикланиш жараёни қандай кечишига боғлиқ, - дейилади клуб баёнотида.

Таъкидлаш лозимки, “Барселона” 10 август куни Жоан Гампер кубоги доирасида Италиянинг “Комо” жамоаси билан куч синашиши белгиланган.

36 ёшли польшалик форвард ўтган мавсумда барча турнирларда 52 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 32 та гол ва учта ассист ёздириб қўйди. Левандовскининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида тугайди.

Comments

You must be logged in to commet!