“Барса”да катта йўқотиш

  • 28 ноябрь, 10:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес яқин орада жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Tecno

Маълумотларда келтирилишича, испаниялик хавбек ўнг оёғининг мушагини шикастлаган.

Фермин қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув натижасига кўра, ярим ҳимоячининг тахминий тикланиш муддати икки ҳафтани ташкил қилиши айтилмоқда.

Бу муддат ичида “Барселона” юлдузи Ла Лигада “Алавес”, “Атлетико” ва “ Бетис”га қарши ўйинларни, шунингдек, Чемпионлар Лигасида “Айнтрахт” билан учрашувни ўтказиб юборади.

Фермин Лопес 2023 йилнинг ёзидан буён “Барселона”да тўп суради. Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи 13 та ўйинда еттита гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!