“Барса”дан кетаман!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо жорий ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи Ханси Флик қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга эмаслиги сабабли июль ойида клубни тарк этиши мумкин.

«Барселона» молиявий чекловларни енгиллаштириш мақсадида футболчини тўлиқ трансфер асосида сотишни афзал кўрмоқда.

Касадо эса мунтазам ўйин амалиётига эга бўладиган Европа клубига ўтишни истамоқда.

«Барселона» академияси тарбияланувчиси бўлган Касадо ўтган мавсумда барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 18 миллион евро деб баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!