“Барса”дан кутилмаган юриш: Лапорта беш нафар суперфутболчини нишонга олди
Мавсумни юқори даражада бошлаган “Барселона” чемпионат ярмига келиб, Мадрид клублари билан рақобатлашишга қийналиб қолди. Мусобақа жадвалида “Атлетико” ва “Реал” каталонияликлардан ўзиб кетди.
“Барселона” хўжайини Жоан Лапорта таркибни янада кучайтиришга қарор қилди. Sport.es сайтининг ёзишича, каталонияликлар беш нафар ҳужумкор футболчини нишонга олди.
Клуб учун асосин нишон “Атлетик” юлдузи Нико Уильямс ҳисобланади. “Барселона” ёзда уни олишга уриниб кўрган эди. Агар Уильямснинг трансфери яна ўхшамаса, захира варианти сифатида яна тўрт нафар суперфутболчи рўйхатга киритилди.
Демак, “Барселона” мутасаддилари ёзда Хвича Кварацхелия (“Наполи”), Рафаэл Леау (“Милан”) ва Маркус Рэшфорд (“Манчестер Юнайтед”) учун ҳам курашади. Бироқ бу трансферлар клубдан катта харажат талаб қилади.
Экспертлар “Барселона”га навбатдаги нишон Кристофер Нкункуни олиш осонроқ кечишини таъкиламоқда. Франциялик универсал ҳужумчи “Челси”да етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози ва кетиш чораларини кўрмоқда.
Фикрлар