“Барса”га ўтишим сюрприз бўлди. Пулдан воз кечдим
Бразилиялик ҳужумчи Габриэль Жезус “Арсенал”дан Испаниянинг “Барселона” клубига ўтиш учун маошининг салмоқли қисмидан воз кечганини айтди.
Аввалроқ “Барселона” Жезусни “Арсенал”дан 8,6 миллион фунт эвазига сотиб олганини тасдиқлади ва Бразилия терма жамоаси футболчиси билан уч йиллик шартнома имзолади.
Жезус “Барселона”нинг қизиқиши уни учун кутилмаган ҳол бўлганини тан олди. Бироқ “Манчестер Сити”нинг собиқ ҳужумчиси Ханси Флик жамоасига қўшилиш учун катта саъй-ҳаракат қилди.
- Мен маошимни сезиларли даражада камайтиришга рози бўлдим, аммо бу ерда бўлиш – орзу. Трансфер амалга ошиши учун нафақат мен ҳаракат қилишимга тўғри келди, балки “Барса” ҳам ўз ролини ўйнади.
Агар сиз мендан бир ой олдин сўраганингизда, бу ўтиш эҳтимоли жуда пастлигини айтган бўлардим. 29 ёшимда “Барса”га ўтиш имкониятига эга бўлишимни ўйламаган эдим, - дея Жезуснинг сўзларини ESPN келтиради.

Фикрлар