“Барса”га текинга бораман!

  • 25 декабрь, 2024, 21:09
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Бавария” ва Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Лерой Сане жорий мавсум якунланганидан кейин Каталонияга кўчиб боришни режалаштирмоқда.

Sport.es сайтининг ёзишича, 28 ёшли футболчи мюнхенликлар билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида “Барселона” сафига қўшилмоқчи.

Манбага кўра, “Барселона” ҳам Сане билан ҳамкорлик қилишга мойиллик билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик илгари Лерой билан бирга ишлаган ва устоз-шогирд ўртасида дўстона алоқалар сақланиб қолган.

“Бавария” Сане билан янги битим тузишга ҳаракат қиляпти. Бу футболчига “Челси”, “Тоттехэм” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар ҳам иш беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!