Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

“Барса”ни устидан кулишди

Тўрурарга уларда пул йўқ

Бундеслига гранди “Бавария”нинг фахрий президенти Ули Хёнесс Германия кубоги финалидаги ғалабадан кейин  жамоа тўпурари Ҳарри Кейн ҳақида фикр билдирди.

“Бавария” ҳал қилувчи баҳсда англиялик ҳужумчининг хет-триги эвазига “Штутгарт”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги совринга эга чиқди.

- Ҳарри Кейн – биз амалга оширган энг яхши трансфер, - деди Хёнесс Das Erste телеканалига берган интервьюсида.

Журналист унга Кейнни “Барселона” билан боғлаётган хабарлар ҳақида эслатганда, Хёнесс кескин жавоб қайтарди:

- “Бавария” – зўр футболчиларни сотадиган эмас, аксинча сотиб оладиган клуб… Қолаверса, “Барселона”да  бу трансферга барибир пул йўқ, - деди Ули Хёнесс истеҳзо билан.

Жорий мавсумда Ҳарри Кейн клуб даражасидаги 51 та ўйинда 61 та гол уришга муваффақ бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ