“Барса”нинг энг зўр ўйинчиси ким?

“Атлетико”дан “Барселона”га ижарага олинган Жоау Феликс янги жамоадошлари орасида уни ким ҳайратга солганини айтди.

- Де Йонг қолган футболчиларга қарганада мени кўпроқ ҳайратга солди. Мен аввалдан Френкини билардим. Лекин унинг ўйинларини яқиндан кўриб, у ҳақида кўпроқ тушунча ва маълумотларга эга бўлдим.

Френки де Йонгнинг ўйинни тушуниши, майдондаги ҳаракатлари мени ҳайратга солди, - деди Жоау Феликс.

Португалиялик футболчи бир мавсум давомида ижарада ўйнайди. Каталонияликлар айни пайтда уни тўлиқ трансфер қилиш йўлларини қидирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!