“Барса”нинг катта трансфери барбод бўляпти

CHERY AUTO

“Барселона” анчадан бери “Атлетик” юлдузи Нико Уильямсни олишга ҳаракат қилмоқда. Бир йил муқаддам трансфер амалга ошиши арафасида футболчи Бильбаода қолишни маъқул топган эди.

Tecno

Бу ёз эса музокаралар жиддий тарзда давом этди. Бироқ сўнгги пайтда томонлар муносабатларида муаммолар юзага кела бошлади.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, музокаралар тўхтатилишига бир неча сабаблар бор. Улардан бири 22 ёшли футболчининг агентлари каталонияликлардан келаси мавсум учун Уильямсни Ла Лига рўйхатидан ўтказишни кафолатлашни талаб қилаётгани бўлди.

Маълумки, “Барселона” бир неча йилдан бери Ла Лиганинг молиявий фэйр-плей бўйича талабларини бажаришга қийналиб келади. Хусусан, каталонияликлар бир йил муқаддам Дани Ольмони трансфер қилиб, уни чемпионат қайдномасидан ўтказишда муаммоларга дуч келганди.

Вазиятни инобатга олган ҳолда, “Барселона” айни пайтда Нико Уильямсни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказишни кафолатлай олмайди. Бу эса, трансфер бўйича ҳар қандай музокараларни тўхтатилиши учун асосли сабаб бўлади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию