“Барса”нинг трансфери барбод бўлди

Европанинг бир неча грандлари каби “Барселона” мутасаддилари ёзда эркин агентга айланадиган Нико Уильмсни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.

Sport нашрининг маълум қилишича, Испания терма жамоаси ҳузумчиси ўзи ўйнаётган “Атлетик” билан янги шартнома имзолашга яқин турибди.

Бильбаоликлар 21 ёшли ўйинчини клубда қолишга кўндиргани каталонияликларнинг режаси барбод бўлганини англатади.

Манбаларга кўра, “Атлетик” Нико билан шартнома имзолагани билан унинг кетишига имкон қолдиради. Клуб истеъдодли футболига 50 миллион евро миқдорида бадал пули белгилаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!