"Барселона" етакчиси фаолиятини АПЛ грандида давом эттириши мумкин

BEPUL PROPAN

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Френки де Йонг ёзги трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes" нашри хабар берди.

Манбага кўра, футболчини АПЛнинг икки гранд клуби, “Арсенал” ва “Ливерпуль" ўз сафида кўришни хоҳлайди.

“Кўк-анорранглилар” раҳбарияти де Йонгни сотиш орқали 50–70 миллион евро даромад олишни режалаштирмоқда. 27 ёшли футболчининг “Барселона” билан тузган шартномаси 2026 йил июнь ойигача амал қилади. "Transfermarkt" портали де Йонгнинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳолаган.


Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2019 йилда 85 миллион евро эвазига "Аякс"дан "Барса" сафига қўшилган эди. Жорий мавсумда Френки барча мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!