“Барселона” Ферран Торрес билан хайрлашмоқчи
"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ферран Торрес ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, футболчи бир неча молиявий жиҳатдан манфаатли таклифлар олган ва янги жамоага ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Маълумотларга кўра, "Барселона" ҳозирча Торрес билан шартномани узайтиришга ошиқмаяпти. Каталония клуби футболчининг келгуси фаолияти бўйича турли вариантларни кўриб чиқишга очиқ. Ҳозирги шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.
2025/2026 йилги мавсумда Торрес "Барселона" таркибида 49 ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва учта голли пас берди. Ҳозирда у Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида фаол иштирок этмоқда ва мусобақада бир голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг трансфер қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар