"Барселона" форварди учун курашда "Севилья" "Марсел"ни ортда қолдирди

Каталониянинг "Барселона" клуби Мунир Эль-Хаддади "Севилья" билан келишувга эришди. Бу ҳақда Cope нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 23 ёшли футболчи "кўк-анор ранглилар" таклиф қилган 3 млн евро маошни рад этди ва улар билан шартномани узайтиришни хоҳламади. Қайд этиш лозимки, Мунирнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади ва шу боис у андалусияликлар сафига текинга бориб қўшилади.

Эслатиб ўтиш лозимки, "Севилья" Мунир учун курашда "Марсел"ни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Мунир орий мавсум "Барселона" сафида 7 та баҳсда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!