«Барселона» «Фулхэм» ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Фулхэм» ярим ҳимоячиси Жошуа Кинг фаолиятини топ-клубда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diario SPORT хабар берди.

Манбага кўра, 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишдан «Барселона» манфаатдор. Каталония клуби футболчини яқиндан ўрганиш учун Англияга ўз скаутларини юборган.

Жошуа Кинг жорий мавсумда «Фулхэм» сафида барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Унинг «Фулхэм» билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!