Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Барселона»га Ромеро керак эмас

Abdukarim Atayev
Изоҳлар: 0

«Барселона» ҳозирча Ромеродан кўра «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансферига энг устувор вазифа сифатида эътибор қаратмоқда.

«Барселона» ҳозирча «Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромерони устувор трансфер сифатида кўриб чиқаётгани йўқ. Бу ҳақда футбол оламида ишончли манба сифатида танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

28 ёшли аргентиналик ҳимоячи айни пайтда Мадриднинг «Атлетико» клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Шу билан бирга, Ромеронинг ўзи ҳам, айтилишича, «Барселона» таклифини кўриб чиқиш имкониятига қарши эмас. Аммо ҳозирча каталонияликлар на футболчининг ўзи, на «Тоттенхэм» раҳбарияти билан расмий алоқага чиққан.

«Барселона» раҳбариятининг бутун эътибори ҳозир бошқа йўналишга қаратилган — «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрини қўлга киритиш бўйича иш олиб борилмоқда. Испания терма жамоаси аъзоси бўлган хавбекни трансфер қилиш масаласи ҳозирча сине-гранатаворлар учун энг юқори даражадаги устувор вазифа ҳисобланмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ