“Барселона” Ҳусановнинг жамоадошини чақиряпти
“Барселона” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Манчестер Сити” ҳужумчиси Жереми Докуни ўз сафига чорлаяпти.
Sport.es сайтининг ёзишича, каталонияликлар 22 ёшли бельгиялик футболчини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.
Бунинг учун Ла Лига вакили молиявий масалаларни ҳал қилишига тўғри келади. “Барселона” молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, биринчи ўринда ўйинчининг маоши миқдори бўйича “шаҳарликлар” билан келишиб олиши зарур.
Жереми Докунинг ўзи берилаётган ўйин вақтидан норози. Мавсум бошидан бери ҳужумчи барча турнирларда 22 маротаба майдонга тушиб, умумий ҳисобда 1163 дақиқа ўйнади. Бу вақт мобайнида олтита гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.
Докунинг шартномаси 2028 йилнинг ёзигача тузилган ва Transfermarkt портали экспертлари иқтидорли қанот ҳужумчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар