Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

«Барселона» икки трансферни амалга ошира олмади

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

«Барселона» янги мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир неча форвардни олишга уринди, аммо барча музокаралар самарасиз тугади.

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштириб, «Атлетико» таркибида тўп сураётган Хулиан Альваресни олишга уринди. Аммо Мадрид клуби форвардни сотишдан бош тортди.

Шундан сўнг каталонияликлар бир қатор альтернатив вариантларга юзланди. TEAMtalk нашри ёзишича, сине-гранатлилар «Челси» форварди Жоао Педро ва «Борнмут» ҳужумчиси Эли Жуниор Крупини ҳам сотиб олишга ҳаракат қилган. Бироқ бу музокаралар ҳам кутилган натижа бермади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Барселона» Ла Лигада чемпионликни қўлга киритган эди. Каталон клуби финишда асосий рақиби «Реал»ни ортда қолдирган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ