Асосий мазмунга ўтиш

Барселона жаримага тортилди

«Барселона» Хулиан Альварес трансфери бўйича ахлоқий меъёрларни бузгани учун қўйилган 602 евро жарима устидан апелляция беришга тайёрланмоқда.

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида Хулиан Альваресни олиб келишга уринишлари бўйича «Атлетико»нинг шикояти асосида қўйилган жаримани федерация қароридан норози ҳолда шикоят тартибида кўриб чиқтиришга тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати давомида Альварес «Атлетико»ни тарк этмоқчи эканини очиқ айтганди. Шу пайтда «Барселона» форвардни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат бошлаган, аммо трансфер амалга ошмаган. Шундан сўнг Мадрид клуби Каталония жамоасини ахлоқий меъёрларни бузганликда айблаб, Испания футбол федерациясига (RFEF) расмий шикоят йўллаган.

Кеча маълум бўлишича, RFEF «Барселона»ни «кўрсатмалар, йўриқномалар, келишувлар ёки меъёрий мажбуриятларга риоя этмаслик» моддаси бўйича 602 евро миқдорида жаримага тортди.

«Барселона» федерация қарорини қабул қилиш ниятида эмас. Клуб ушбу жарима ва мазкур иш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай санкцияни ҳам расман қайта кўриб чиқишни сўраб, апелляция беришга тайёрланмоқда. Каталония клубида жарима миқдори катта эмаслиги тан олинса-да, сине-гранатовилар ўз ҳаракатлари регламентга зид бўлмаганини таъкидламоқда. Уларга кўра, «Барселона» Альваресга қизиқишини «Атлетико»га расмий тарзда маълум қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ