"Барселона" кутилмаган трансферга қўл уриши мумкин
Каталониянинг машҳур "Барселона" клуби кутилмаган трансфер вариантини кўриб чиқмоқда. Жамоа ҳимоячи Лукас Харрингтонни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган. У ҳозирда АҚШнинг "Колорадо" клуби ҳамда Австралия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
ОАВ хабарларига кўра, "Барселона" ушбу ёзги трансфер ойнасида айнан Харрингтонни олиш масаласига жуда жиддий ёндашмоқда.
Лукаснинг ёши бор-йўғи 18 да. Ҳозирча у Австралия терма жамоаси билан бирга 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда.

Фикрлар