"Барселона" Мессини қайтариш йўлини топди

Жорий мавсум сўнгида Туриннинг “Ювентус” клубини тарк этадиган ҳужумкор ярим ҳимоячи Анхель ди Мария Испаниянинг топ-клубларидан бирига ўтиши мумкин. Аргентиналик футболчига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" Лионель Мессининг эҳтимолий қайтиши учун 35 ёшли вингер билан шартнома имзолашга тайёр. Клуб яқин дўстининг "Камп Ноу"га ўтиши Леонинг қарорига таъсир қилиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Анхелнинг “кекса сенёра” билан шартномаси келаси ой охирида якунига этади. Шундай қилиб, у Барселонага текинга боради.

Ди Мария жорий мавсум А Серияда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та самарали узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!