“Барселона” Мессининг шогирдини кутяпти

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ҳужум чизиғини “Манчестер Сити” форварди Хулиан Альварес билан кучайтиришга қарор қилди.

Испаниялик мутахассис бу ишга жиддий киришган. У клуб раҳбариятини футболчи учун белгиланган бадал пулини тўлашга кўндиришга киришди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Альварес Аргентина терма жамоасида Лионель Месси билан бирга ҳужум чизиғида ўйнамоқда ва ундан жуда кўп нарса ўрганяпти.

Альварес “Манчестер Сити”да барча турнирларда 12 марта майдонга тушиб, олтита гол ва тўртта ассист қайд этди. Шунга қарамай, истеъдодли футболчи асосий тўпурар Эрлинг Холанднинг соясида қолиб кетмоқда.

Хулианнинг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача давом этади. Transfermarkt портали уни 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!