Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" мухлислари Бенземани мақташди

"Барселона" мухлисларидан кутилмаган қарор

«Реал» собиқ ҳужумчиси Карим Бензема кутилмаганда «Барселона» ишқибозларидан мақтов эшитди. Бу ҳақда Touchline нашри хабар берди.

Манбага кўра, бунга сабаб – француз футболчисининг йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси учун овоз беришдаги танлови бўлган. Бензема бу номинацияда «Барселона»нинг икки ёш юлдузи – Ламин Ямал ва Пау Кубарсини қўллаб-қувватлади. У овоз беришда Кубарсини 2-ўринга, Ямални эса 1-ўринга қўйган.

Каталония клуби мухлислари Бенземанинг бу қарорини юқори баҳолаб, унинг шахсий қарашларидан устун равишда холис фикр юритганини таъкидлашди. Уларга кўра, Карим рақиб клуб ўйинчилари бўлса-да, муносиб деб билган номзодларга овоз бергани билан ҳурмат қозонди.

Эслатиб ўтамиз, якуний натижаларга кўра, Ламин Ямал йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди, Пау Кубарси эса 2-ўринни эгаллади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ