«Барселона»ни Ла Лигадан чиқариш керак
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Испания футболида катта шов-шувга сабаб бўлган «Негрейра иши» юзасидан ўз фикрларини билдирди. Мазкур иш доирасида «Барселона» собиқ ҳакамлар қўмитаси расмийларига пул тўлаб, ҳакамлар қарорларига таъсир кўрсатишда айбланаётгани айтилмоқда. Мадрид клуби бу борада ўзларида мавжуд бўлган бир қатор ҳужжатларни тақдим этди ва уларни коррупция схемаларининг инкор этилмас исботи, деб ҳисобламоқда.
Моуринью бу ҳолатни 2006 йилда Италияда юз берган «Кальчополи» можароси билан қиёслади. Ўшанда «Ювентус» ҳакамлар билан тил бириктиргани учун Серия Адан чиқариб юборилган, унга бир қатор жиддий жазолар қўлланилган эди. Моуриньюга кўра, айнан шундай қатъий чоралар коррупцияга қарши курашишда тўғри йўл ҳисобланади. Шу маънода у «Барселона» ҳам Ла Лигада қолмаслиги кераклигини имо ишора билан билдирди.
«Фақат битта гапни айтаман: мен италияликларни “Кальчополи” ишида тутган позицияси учун табриклайман. Италияда вазиятни тўлиқ ва қатъий тарзда ўрганиб, тегишли қарор қабул қилишди. Испанияда эса, очиқланган барча маълумотларга қарамай, гўё ҳеч нарса бўлмагандек манзара юзага келмоқда. Агар “Негрейра иши” бўйича аниқ чоралар кўрилмаса, у жаҳон футболи тарихида ҳакамликка оид энг йирик коррупция можароси сифатида қолади», - деб таъкидлади Моуриньо.

Фикрлар