Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Барселона" қишда шу ҳужумчини олади

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Яхши танлов

«Брюгге» клуби форварди, немис ҳужумчиси Николо Тресольди яна испаниялик етакчи жамоалар эътибор марказида. Бу ҳақда спорт журналисти Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 22 ёшли тўпурарга «Барселона» ва «Атлетико» (Мадрид) жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Футболчининг эҳтимолий трансфери 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда ва келишув қишки трансфер ойнасидаёқ амалга ошиши мумкин.

2026/27 йилги мавсумда Тресольди барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда, жумладан Чемпионлар Лигасида, тўққиз ўйинда бешта гол уришга муваффақ бўлди.

Ҳужумчининг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 25 миллион еврога тенг.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ