“Барселона” раҳбарининг “оғзи қулоғида”
“Барселона” президенти Жоан Лапорта клубнинг ёзги трансфер сиёсати натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини айтди.
Раҳбариятга трансфер ойнаси ёпилиш арафасида ўзлари анчадан бери кўзлаб юрган икки футболчини қўлга киритган маъқул келди.
Маълумки, “Атлетико”ужумчиси Жоау Фелиш ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Жоау Канселу ижара асосида каталонияликлар сафига қўшилди.
- Биз учун бу тарихий кеча бўлганини ҳис қилдим. Жуда юқори даражада рақобатлаша оладиган жамоа шакллантирдик. Хави Эрнандес бу трансферлардан хурсанд бўлишига аминман.
Бизга номи чиққан футболчилар керак эди. Амалга оширилган трансферлар билан фахрланамиз. Клубимизда профессоналлар ишлайди ва уларнинг меҳнати ўз натижаларини беряпти, - деди Жоан Лапорта.
Фикрлар