"Барселона" Рэшфордни олиб келолмайди

TIGGO 2 PRO

"Барселона" спорт директори Деку "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни трансфер қилиш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Рэшфорд? Ҳозир биз ўз футболчиларимиз билан шартномаларни узайтиришга тўлиқ эътибор қаратмоқдамиз. Албатта, янги футболчиларни жалб қилиш имконияти бўлса, буни доимо олқишлаймиз. Лекин ҳозирги кунда мураббий жамоамиз таркибидан мамнун. Барча кейинги қарорлар кейинроқ қабул қилинади," — дея Декунинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансферлар ойнаси давомида "Барселона" ҳали бирор бир янги футболчини ўз сафига қўшмади.

Ҳозирда Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа Ла Лига турнир жадвалида 20 турдан сўнг 39 очко тўплаб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!