"Барселона" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Испания Ла Лигасининг 28-турида "Мальорка" ва "Барселона" ўзаро тўқнаш келди. Учрашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг, Каталониа клубининг очколари сони 61 тага етди ва 56 очко жамғарган "Реал" клуби билан орадаги очколар фарқини 5 тага етказиб олди, аммо мадридликларда ўйин сони биттага кам.

"Мальорка" жамоаси эса 25 очкога эга ва хавфли зонадан жой олган. 18-ўринда турган клуб 29-турни "Вильярреал"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!