Ads


Германиянин “Лейпциг РБ” клуби жамоанинг франциялик иқтидорли футболчиси Дайо Юпамекано билан шошилинч шартнома тузди. 18 ёшли ҳимоячи учун немис клуби 10 млн евро сарфлади. Бундан ташқари футболчининг собиқ клуби “Ред Булл Зальцбург” унинг навбатдаги трансферидан ҳам улуш олиши мумкин.

Юпамеканонинг янги жамоаси билан келишуви 2021 йилгача мўлжалланган. Немис ОАВ тарқатган хабарларига кўра,  франциялик футболчига “МЮ”, “Бавария”, “Барселона” ва “Реал” клублари жиддий қизиқиш билдираётган эди.

Dayot_Upamecano

Эслатиб ўтамиз, Юпамекано 2015 йил терма Франция U-17 терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган.