"Барселона" ва "Реал" Холанд учун курашади
«Манчестер Сити» таркибида тўп суриб келаётган Эрлинг Холаннга «Барселона» ва «Реал Мадрид» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Грэм Бэйли ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Испаниянинг икки етакчи клуби норвегиялик ҳужумчи келажакда жамоасини ўзгартириш имкониятини кўриб чиқиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Хусусан, Холанннинг «Манчестер Сити»ни 2027 йил ёзида тарк этиши эҳтимоли тилга олинмоқда.
Ҳозирда 26 ёшда бўлган форварднинг амалдаги шартномаси «Манчестер Сити» билан 2034 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 220 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанн барча мусобақалар доирасида олти ўйинда майдонга тушиб, шу вақтга қадар олти гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар