"Барселона" юлдузи Фермин Лопес пулни қандай сарфлашини айтди
Пулни совуриб бўлмайди
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фермин Лопес футболдан ташқари ҳаёти ҳақида журналистлар билан суҳбатлашди.
Унинг сўзларига кўра, моддий неъматларга муносабати тинч ва мувозанатли: «Агар ёқимли кийим кўрсам, сотиб оламан. Яқинда машина олдим. Агар менга маъқул бўлган нарса ақлга мувофиқ нархда бўлса, ўзимни шундай совға билан хурсанд қиламан.
Лекин ўзимни ҳар доим камтар деб ҳисоблайман. Пулни бехуда сарф қилмасликка ҳаракат қиламан», – дея Ферминнинг фикрларини Barca Universal келтиради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Лопес «Барселона» билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди. Ҳозирги мавсумда 23 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоаси сафида 15 учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол урди ва еттита голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)