“Барселона”да афсонавий 10-рақам кимга қолади?

“Барселона” чемпионлик таркибини янгилади. Маълумотларга қараганда, Хави Эрнандес жамоасида 12 та ўзгариш рўй берди.

Ўтган мавсумда ўйнаган футболчилардан фақатгина Марк-Андре тер Штеген, Рональд Араухо, Педри, Роберт Левандовски, Андреас Кристенсен, Маркос Алонсо, Серхи Роберто, Френки де Йонг ва Жюль Кунде ўз жойини сақлаб қолди.

Янги ўйинчилар ўзларига рақам танлади, шунингдек, бўшаб қолган рақамлар янги эгаларига тақдим этилди.

Жамоанинг сўнгги трансферларидан Жоау Канселу 2-рақамни танлади, Серхио Бускетснинг 5-рақами Иньиго Мартинесгк ўтди. Ориол Ромеу шу пайтга қадар Жорди Альбага тегишли 18-рақамни олди.  Жерар Пике елкасида 15 йил кўтариб юрган 3 рақам Алехандро Бальденики бўлди.

Ёзда келган футболчилардан Жоау Фелиш 14-рақамни танлаган бўлса, Илкай Гюндоған 22-рақам остида ўйнайди.

Ферран Торресга Усмон Дембеледан қолган 7, Рафиньяга 11, Гавига 6-рақам тегди.

Ансу Фати кетгани учун 10-рақам эгасиз қоладиган бўлди. Бу ҳолат 28 йилдан бери энди кузатиляпти. Фатигача афсонавий рақамга Лионель Месси ва Роналдиньо эгалик қилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию