“Барселона”га ўтишга розиман!
“Барселона” жиддий трансферларни амалга оширмоқчи. Каталонияликларнинг асосий нишонларидан бири “Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих ҳисобланади.
Маълумотларга қараганда, Хави Эрнандес германиялик футболчи билан шахсан гаплашиб, уни жамоага таклиф қилган.
Манбалар Киммих ҳам “Барселона”га кўчиб ўтишга розилик берганини таъкидламоқда. Энди ҳар икки клуб ўзаро келишиб олиши талаб этилади.
28 ёшли футболчининг трансфери 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача тузилган.
Фикрлар