"Барселона" қароргоҳида кутилмаган воқеа юз берди. Испания чемпионати грандининг уч нафар футболчиси айни пайтда Англия премьер-лигасида "Манчестер Сити" бошқараётган "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан ўзларини АПЛга чақиришни илтимос қилишди.

Маълумотларга қараганда, ёзда "Манчестер Сити"га ўтиб, Гвардиола қўл остида тўп суришни истаётган "Барселона" футболчилари - ҳимоячи Рафинья ва Хорди Альба, шунингдек ярим ҳимоячи Андре Гомеш бўлиб чиқди.

Шу ўринда, Хорди Альба "Манчестер Юнайтед"га ўтиб кетиш имкониятига эга.

SPORTS.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)