Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Батраков Туркияда «Барселона» юлдузига қиёсланди

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

Туркиялик журналист Невзат Диндар «Галатасарай» яримҳимоячиси Алексей Батраков ўйинини Дани Ольмо услубига қиёслаб мақтади.

Туркиялик журналист Невзат Диндар «Галатасарай» таркибида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Алексей Батраков ўйини ҳақида ўз фикрларини баҳам кўрди.

Жума куни «Галатасарай» Суперлига доирасида «Касимпаша»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Алексей Батраков ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади ва бир голли узатма муаллифига айланди.

«Батраков оддий, аммо самарали футболнинг кучи борлигини эслатади. Унинг содда, бироқ ақл билан ўйнаши Дани Ольмони ёдга солади. Нима учун «Галатасарай»нинг ўз Дани Ольмоси бўлмаслиги керак?» – дейди Диндар.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Батраков ёзги трансфер ойнаси даврида «Локомотив» клубидан «Галатасарай» сафига қўшилган эди.

«Галатасарай»нинг навбатдаги учрашуви сешанба, 13 октябрь куни бўлиб ўтади. Жамоа Чемпионлар лигаси умумий босқичи иккинчи турида ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ