
"Бавария" афсонаси клубни тарк этади
Томас Мюллер "Бавария"ни тарк этишга яқин турибди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, клуб ва футболчи шу ҳафта якуний учрашув ўтказади. Катта эҳтимол билан Мюллернинг ёзда тугайдиган шартномаси узайтирилмайди ва ярим ҳимоячи мавсум сўнггида "Бавария"ни тарк этади. Унинг Мюнхен клуби билан сўнгги турнири клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, Мюллер шартномани яна бир мавсумга узайтиришга тайёр эди, аммо маошларни тежаш илинжида бунга рози бўлмайди. Унинг йиллик маоши 17 миллион еврони ташкил қилади.
35 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи фаолиятини Германиядан ташқарида давом эттириши мумкин. Унга МЛС клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар бор.
Фикрлар