«Бавария» Альфонсо Дэвисни сотиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 «Бавария» жамоаси ҳимоячи Альфонсо Дэвис билан хайрлашиш масаласини кўриб чиқмоқда.
 

Манбаларга кўра, Канада терма жамоаси аъзоси бир неча йилдан бери «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари билан боғланиб келаётган эди. Шунга қарамай, ўтган йили Дэвис мюнхенликлар билан 2030 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганди.
 

Футболчи фаолияти давомида соғлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва шу сабабли Канада терма жамоасининг Жаҳон чемпионати–2026 да Босния ва Герцеговинага қарши биринчи учрашувини ўтказиб юборди. Шу билан бирга, «Айнтрахт» клуби чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Брауннинг «Бавария» сафига келиб қўшилиши эҳтимоли Альфонсо Дэвиснинг келажагини янада ноаниқ қилиб қўймоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!