"Бавария": "Барса" ўйинчисини оламиз!
Қийин трансфер
«Барселона» таркибида ҳаракат қилаётган ҳимоячи Жерар Мартинга «Бавария» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, Мюнхен клуби ёзги трансфер ойнасида Мартин учун «Барселона»га 40 миллион евро таклиф этишни режалаштирган. Аммо каталонияликлар ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш тарафдори ва у билан шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда. Футболчининг амалдаги шартномасида 100 миллион евро миқдорида компенсация пули кўрсатилган.
Маълумотларга кўра, Мартин атрофидаги вазиятни Англия Премьер-лигасининг бир қатор клублари ҳам кузатиб бормоқда. Хусусан, «Челси», «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» номлари тилга олинган. Шунингдек, футболчи бўйича маълумотни Италиянинг «Милан» клуби ҳам сўраб олгани қайд этилган.
Жорий мавсумда 24 ёшли Жерар Мартин барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 10 та ўйинда майдонга тушди. У ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмаган.
Изоҳлар (0)